МИБ: Эҳтиёжманд фуқароларимиз доимо эътиборда!

0

Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар бўйича Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишлар Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби янги механизмлар асосида ташкил этилгани ҳам муваффақиятлар гарови бўлди.

Кириб келаётган янги йил арафасида Бюронинг Қува туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги 4 та секторлар ҳудудида яшовчи “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 32 нафар кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Хусусан, Қува тумани, Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида 5 нафар “Темир дафтар”га рўйхатга олинган А.Каримов, М.Матмусаев, Ж.Юсупов, Н.Ахмедова ва Д.Рахматовларнинг яшаш манзилига борилиб, 11 кг. гурунч, 5 кг шакар, 22 кг. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 5 литрли ўсимлки ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари улашилди.

Назирахон момо Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўз вақтларини аямасдан ҳолидан хабар олганликлари учун келгуси йилдаги ишларига ривож ва баракалар тилаб дуо қилди.

Ҳозирда шу каби саҳоват тадбирлари давом эттирилмоқда.

loading...