«2021 йилда Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин»

0

Публицист ва телебошловчи Aнатолий Вассерман ўз РЕН ТВга берган интервьюсида 2021 йилга мўлжалланган прогноз берди.

Унинг таъкидлашича, 2020 йил коронавирус «нишони» билан ўтди. Шундай ҳолат 2021 йилда ҳам бўлади. “Дунёдаги энг йирик фармацевтика ҳудудларидан бири бўлган Ҳиндистон вакциналарини ишлаб чиқариш лицензияси учун ҳақ пул билан эмас, балки тайёр маҳсулотлар билан тўланади. Aгар шундай бўлса, Россия Федерациясида карантинни куз бошига қадар енгиш мумкин бўлади «, – деди у.

Вассерманинг фикрига кўра, бутун дунё бўйича эмлаш қарийб уч йил давом этади.

Шунингдек, у президентлик сайловидан кейинги AҚШдаги вазият юзасидан ҳам фикр билдирди. Унинг фикрича, 2021 йилда AҚШ ва Туркиянинг ҳаракатларига эътибор қараш керак, чунки Учинчи жаҳон уруши “бунёд этилмоқда”. Вақтида олди олинмаса, 2021 йилда дунё яна бир катта урушга гирифтор бўлади.