Германияда мотам тутаётган оққуш 20 дан ортиқ поездни тўхтатиб қўйди

0

Германияда тезюрар поездлар йўлида ҳалок бўлган жуфти учун мотам тутаётган оққуш 20дан зиёд поезднинг тўхтаб қолишига сабаб бўлди.

«BBC Turkish»нинг хабарига кўра, оққушнинг жуфти Фулдатал шаҳри яқинида юқори кучланишли симларга урилиб, рельс устига қулаб тушган.

Ҳодисадан сўнг унинг жуфти бу жойни тарк этмасдан, рельс устига ётиб олган ва Кассел-Геттинген йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поездлар қатновига халақит бера бошлаган.

Немис ОАВлари хабарига кўра, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келиб, рельсдан жонсиз қушни олишган, қайғудаги оққушни эса Фулда дарёсига обориб қўйиб юборишган.

loading...