Бугун Ўзбекистон бўйлаб бир хил об-ҳаво кузатилади

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун, 3 январь куни об-ҳаво деярли ўзгармайди. Республикада ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишда бироз шамол эсади. Ҳаво 0-5° илиқгача исийди, баъзи жойларда 2° совуқгача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли, баъзида очиқ бўлади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Бироз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқдан юқори бўлмайди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 2° совуқ-3° илиқ атрофида бўлади.

loading...