Наманганда жиноятчи 21 ёшли аёл бўлиб чиқди

0

28 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:30 ларда хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, нархи 1.300.000 сўмлик “Веста” русумли телевизорини, 1.100.000 сўмлик товарлари, 750.000 сўмлик дрель ва болгаркасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...