Қирғизистонда ҳарбий қисмда теракт уюштиришни режалаштирган 23 ёшли йигит қўлга олинди

0

Қирғизистон махсус хизматлари ҳарбий қисмда теракт уюштирмоқчи бўлган одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб хабар берган.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг қўшни давлатлардан бирининг махсус хизматлари билан биргаликдаги фаолияти натижасида Қирғизистон ҳудудида террористик ҳаракатнинг олдини олиш мумкин бўлди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳибсга олинган шахс Қирғизистон фуқароси, у 1998 йилда туғилган эркак. Тергов маълумотларига кўра, у ўз режаларини қўлбола портловчи мослама билан амалга оширишни режалаштирган.