Суд конгрессменнинг АҚШдаги президентлик сайловлари натижасини қайта кўриб чиқиш борасидаги даъвосини рад этди

0

Техас штати Шарқий округи федерал судьяси Жереми Кернодл техаслик конгрессмен, Вакиллар палатаси аъзоси Луи Гомертнинг президентлик сайловларининг якуний натижасини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирмади, деб хабар беради «РБК».

Бир неча конгрессмен томонидан қўллаб-қувватланган республикачи Гомертнинг даъвоси вице-президент Майкл Пенсга президентлик сайловларида демократ Жозеф Байденнинг ғалабасини тасдиқлаган сайловчилар ҳайъатининг овозини бекор қилиш ваколатини топширишга йўналтирилган. Сайловчиларнинг овозларини натижаси 6 январь куни Пенс раислигида ўтказиладиган Конгресс йиғилишида эълон қилиниши керак. Сайловчилар ҳайъатининг 306 овози Байденга берилган. Гомертнинг даъвосида Пенсга мустақил ўзи қарор қабул қилиш имкониятини бериш таклиф этилганди.

Конгрессменлар ўз даъвосини айрим штатлардаги овозлар ҳисоб-китоби республикачиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани билан асослаган. Маълум қилинишича, Пенснинг ўзи суддан даъвони қаноатлантирмасликни сўраган, чунки бу каби юридик масалалар билан АҚШ вице-президенти эмас, Вакиллар палатаси ва Сенат шуғулланиши керак.

Судья Кернолд бу каби даво кўриб чиқилиши мумкин эмас, деган хулосага келган.