Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади

0

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида зиёрат туризми йўналишида тўғри тарғиботни йўлга қўйиш ва зиёрат объектлари ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида Зиёрат туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш назарда тутилган.

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2021 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан «Имомлар юртига саёҳат» мукофоти жорий қилинади.

Шунингдек, 2021 йил август ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқади.

loading...