Андижонда қўлида фотокамера бўлган йигитни самосуд қилишди. Нега?

0

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда «Айтишларича, самосуд қилинаётган фуқаро йўлдаги қоидабузар ҳайдовчиларни суратга олиб, ГАИга жўнатган» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 11:00ларда, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ. Жалақудуқ тумани марказида жойлашган “Деҳқон бозори”га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга олаётган вақтида бир неча фуқаролар Н.Қ.ни бошқа мақсадда суратга олаётганликда гумонлаб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ХПБ ИИО ТП профилактика катта инспектори А.Юлдашев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Жумладан, фуқаролар А.Д, М.Р, А.А, Ж.З, ва Қ.Д.лар жамоат жойида турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир қилишганлиги учун уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар чора кўришлик учун Жалақудуқ туман Маъмурий судига юборилган.

2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

loading...