Туркияда 2500 йиллик Афродита ибодатхонаси топилди

0

Туркияда археологлар тахминан 2500 йил олдин қурилган Афродита ибодатхонасининг қолдиқларини топишди, деб хабар берди “Anadolu”.

Таъкидланишича, ибодатхона мамлакатнинг ғарбий қисмидаги Урла-Чешме яриморолида аниқланган.

Умуман олганда, тадқиқотчилар 35 та қадимий манзилгоҳни топишган, шулардан 16 таси неолит ​​даврининг охирига тегишли эканлиги маълум бўлган.