Ўзбекистонда «Аpple» копманиясининг расмий офислари очилади

0

Ўзбекистонда «Аpple» копманиясининг расмий офислари очилади Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган;

2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобил телефон импорт қилган;

дунёдаги ТОП-10 ликка кирадиган «Samsung» компаниясининг республикамизда 4 расмий офиси очилди;

яқин кунларда «Аpple» копманиясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда.