Ўзбекистонда Telegram фаолиятида узилиш кузатилди

0

Ўзбекистонда 4 январь куни соат тахминан 17:00 дан бошлаб Telegram мессенжери фаолиятида техник муаммолар кузатилди, деб ёзмоқда «Daryo.uz». Фойдаланувчилар иловага кира олмаган ёки унда ўз хабарларини юборишда муаммолар кузатилаётганлигидан шикоят қилган.

Downdetector маълумотига кўра, Telegram ишидаги узилиш Россия, Украина, Беларусь ва Германияда ҳам кузатилган.

«Ўзкомназорат» давлат инспекциясининг ёзишича, мессенжердан фойдаланувчиларнинг 80 фоизи иловага киришнинг имкони бўлмаётгани, 19 фоизи эса хабарлар юборилишида муаммо борлигини билдирган.

Айни вақтда Telegram фаолияти қайта тикланган. Сўнгги бор мессенжер фаолиятидаги бунга ўхшаш техник узилишлар 2020 йил 16 декабрда кузатилган эди.

loading...