Европа Комиссияси “Moderna” вакцинасини Европа Иттифоқида фойдаланиш учун тасдиқлади

0

Европа Комиссияси “Moderna” вакцинасини Европа Иттифоқида фойдаланиш учун маъқуллади.

Бу ҳақда ТАСС комиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг баёнотига асосланиб ёзди.

«Биз Европадаги иккинчи вакцина – “Moderna” ни тасдиқладик», дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, яқин келажакда 80 миллион дозани етказиб бериш бошланади.

 

loading...