Коронавируснинг янги штамми дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатига тарқалди — ЖССТ

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастлаб Буюк Британияда тарқалган янги штамм дунё бўйлаб тез тарқалаётгани юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар қилди.

ВИРУСНИНГ ЯНГИ ШТАММИ ИНСОНИЯТГА КАТТА ХАВФ ТУҒДИРИШИ МУМКУНЛИГИ ҲАҚИДА ДАЛИЛЛАР МАВЖУД ЭМАС. ДЕКАБР ОЙИ ЎРТАЛАРИДА БУЮК БРИТАНИЯДА АНИҚЛАНГАН КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТУРИ БУГУНГА ҚАДАР ЯНА 40 МАМЛАКАТДА АНИҚЛАНДИ.

ЖССТ ҳисоботида айтилишича, 5 январь ҳолатига кўра коронавируснинг «инглизча» варианти «бошқа 40 мамлакатда кам сонли инсонларда қайд этилган». ЖССТ берган дастлабки маълумотларга кўра, янги штамм тарқалиш тезлиги юқори, аммо вирус COVID-19’нинг дастлабки варианти каби катта хавф туғдирмайди. ЖССТ, шунингдек, Жанубий Aфрикада топилган коронавируснинг яна бир турини юқтириш ҳолатлари 5 январда етти мамлакатда кузатилганини айтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабарига кўра, ҳозирга қадар дунёнинг 191 мамлакатида COVID-19 аниқланди. Ушбу инфекцияни юқтирганларнинг 83 миллиондан ортиғи рўйхатга олинган, уларнинг 1,8 миллиондан кўпроғи вафот этган.

loading...