Пахтаобод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан қорамол ўғриси фош этилди

0

Пахтаобод тумани «Сой» маҳалласида яшовчи фуқаро М.К туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 3 январь куни соат 05:00 дан 07:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйининг орқа очиқ дарчаси орқали кириб, молхонасидан, бир бош қорамолини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Пахтаобод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди.

Ушбу ўғирликни содир этган фуқаро М.А бўлиб чиқди. Ундан ашёвий далил сифатида бир бош қорамол олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда барча фуқаролардан «Ўз мулкингни ўзинг асра» деган ҳаётий нақлга амал қилган холда ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишларини сўраб қоламиз.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...