Сурхондарёда «Matiz» «Labo»га йўл бермай, ағдариб юборди (видео)

0

Жорий йилнинг 6 январь куни ижтимоий тармоқда «Шошқалоқ «Матиз» ҳайдовчиси тезликда келаётган «Лабо»га йўл бермади ва уни уриб ағдарди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 4 январь куни соат 16:05ларда, Сурхондарё вилояти, Узун тумани ҳудудидан ўтган 4R 108В автомобиль йўлининг 12-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Қ. «Матиз» русумли автомобилда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ортга қайрилиб олаётган вақтида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги «Лабо» русумли автомобилни уриб юборган. Зарб оқибатида «Лабо» автомобили ағдарилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Узун тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

loading...