Хитой ЖССТ экспертларининг мамлакатга киришига рухсат бермади

0

ЖССТ экспертларининг коронавирус келиб чиқишини ўрганиш мақсадида Хитойга киришига рухсат берилмади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

«ЖССТ экспертларини қабул қилишга тайёргарликни тугатишимиз учун қатор муаммоларни бартараф этишимиз ва Хитойга келадиган мутахассислар учун яхши шароитлар яратишимиз керак», – деди у.

Аввалроқ ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Хитой охирги дақиқаларда ташкилот ходимларининг мамлакатга киришига рухсат бермаганини маълум қилганди. Гебрейесуснинг сўзларига кўра, икки нафар ходим аллақачон йўлга чиққан бўлган ва сафарни қолдиришга тўғри келган. Улардан бири уйига қайтган, иккинчиси эса учинчи мамлакатда қолган.

ЖССТ вакили Майкл Райеннинг айтишича, экспертларда Пекин сўнгги дақиқаларда сўраган айрим ҳужжатларнинг йўқлиги уларнинг киришига рухсат берилмаслигига сабаб бўлган.

Хитойга сафари давомида ЖССТ ходимлари коронавирус биринчи бўлиб аниқланган Уҳан шаҳрига боришлари режалаштирилган.

loading...