Бекобод бозорида эркак танишини унга салом бермагани учун пичоқлади

0

2021 йилнинг 4 январь куни соат 10:40 ларда  бекободлик Абиджон П., спиртли ичимлик таъсирида, ўзи билан мардикорлик қиладиган танишларининг олдига келиб, бозор олдида турган таниши Алишер С., билан саломлашмоқчи бўлади. Лекин Алишер С., унинг маст эканлигини кўриб, уйига боришини айтиб, унинг олдидан кетади. Унинг бу ҳаракати сармаст Абиджон П., нинг жаҳлини чиқаради ва бозордаги ошхонадан пичоқ олиб, Алишер С., нинг орқасидан бориб, унга беписанд муносабатда бўлдинг, дея ҳеч бир сабабсиз қорин бўшлиғига бир маротаба пичоқ уриб, қасддан тан жароҳати етказган.

Натижада Алишер С., Бекобод шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида ҳодиса жойини кўздан кечириш вақтида қон доғлари мавжуд бўлган ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган, ҳодиса гувоҳлари сўроқ қилинган ва жиноят иши юзасидан гумон қилинувчи Абиджон П., Бекобод шаҳар ИИБ Вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасида сақланмоқда.

Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” ва “Л” бандлари (безорилик оқибатида, қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.

loading...