Ҳаракатланиб кетаётган автомобиль ойнаси орқали салонга киришга уринаётган илон(видео)

0

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида улкан илон ҳаракатланаётган автомобилнинг ойнаси орқали унинг ичига кириб олишга уринди, деб ёзади Daily Mail.

Рейчел Пейж дўсти Кайл Веллой билан штатнинг шимолий қирғоқлари бўйлаб саёҳат уюштирган. Страуд шаҳрига элтувчи йўлда у юриб кетаётган машинанинг ёпиқ ойнаси орқали салонга киришга уринган илонни видеога олган.

«Ана бўлмасам! Нима қилишимиз керак!», — дея бақирган Кайл.

Жуфтлик илонни қувиб юбориш учун машинани тўхтатган. Видео Кайл эшикни очишга урингани, бироқ илон ҳамон ойнада турган тасвирланган вақтда узилган. Кейинроқ Рейчел улар илонни ушлаб, яқин атрофдаги ирмоқ олдига қўйиб юборганини маълум қилган.

Видео остига изоҳ қолдирган фойдаланувчилар ёнидаги ойнада илонни кўриб қолишганида машинани дарахтга бориб урган бўлишларини тан олган. Бошқалар эса бу машинага бошқа ҳеч қачон ўтирмаган бўлишларини таъкидлаган. Айримлар эса жонзот шунчаки бошқа шаҳарга етиб олиш учун транспорт воситасидан фойдаланган, деб ҳазиллашмоқда.

loading...