Покистонда суд зўравонликка учраган аёллар учун бокиралик текширувини бекор қилди

0

Лахор (Покистон)даги Олий суд жинсий зўравонликлар ҳақидаги ишлар бўйича аёлларга нисбатан қўлланилган бокираликни текшириш амалиётини бекор қилди, деб хабар беради«Gazeta.uz» The New York Times’га таяниб.

«Қўшни Афғонистон, Ҳиндистон ва Бангладешда тақиқланган бу амалиёт Покистонда ва бошқа ўнлаб мамлакатларда давом этиб келмоқда, у ерларда бу амалиёт яхши фазилатлилик ва аёлнинг ишончга лойиқлиги кўрсаткичи ҳисобланади», — деб ёзади газета.

Судга бир гуруҳ аёллар ариза берган, улар бокиралик пардасининг бутунлигини текширишни шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ва қадр-қиммат борасидаги конституциявий ҳуқуқларнинг бузилиши деб атади.

«Бу айбланувчига эътибор қаратиш эмас, балки қурбонга нисбатан шубҳа уйғотиш учун қўлланиладиган таҳқирловчи амалиёт», — дея уларнинг фикрига қўшилди судья.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи фаол аёллар суд қарорини жинсий зўравонлик ҳақидаги ишлар бўйича камдан кам айблов ҳукмлари чиқариладиган мамлакатда зўравонлик қурбонларига нисбатан тергов ва суд жараёнларини такомиллаштириш йўлидаги зарур қадам деб атади.

«Умид қиламизки, қарор мамлакатнинг барча давлат органлари томонидан амалга оширилиб, бундай ноқонуний амалиётнинг зудлик билан тақиқланиши кафолатланади», — деди ҳуқуқ муҳофазачиларидан бири.

loading...