Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаш тўғрисида келишув имзолади

0

Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаш тўғрисида келишув имзолади, деб хабар бермоқда Jerusalem Post нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳужжатни Судан адлия вазири Насреддин Абдулборий АҚШ молия вазири Стивен Мнучин иштирокида имзолаган. Мнучин пайшанба куни Исроилга йўл олиши кутилмоқда.

Судан БАА, Баҳрайн ва Марокашдан сўнг Исроил билан муносабатларни яхшилашга рози бўлган навбатдаги мамлакат бўлди.

Судан ва Исроил ўртасидаги дастлабки мулоқот 2020 йил февралида бўлиб ўтганди. Ўшанда Судан суверен кенгаши раиси Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон Угандада Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху билан учрашганди..

Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаши тўғрисида ўтган йил октябрда маълум қилганди, аммо ҳукумат Вашингтон Суданни терроризмга ҳомий мамлакатлар рўйхатидан чиқаришини кутиб турди.

interfax.ru

loading...