Трамп ҳокимиятни 20 январь куни, ортиқча жанжалсиз топширишга рози бўлди

0

АҚШ конгресси пайшанба куни мамлакатдаги қонли тўқнашувлар ва намойишлар сабаб Жо Байден ғалабасини муддатан олдин тасдиқлади. Якуний ҳисоб-китобларга кўра Жо Байден сайлов коллегиясининг 306та овозини қўлга киритди, республикачи Доналд Трамп эса 232та.

Республикачиларнинг натижаларни қайта кўриб чиқишга бўлган уринишлари самарасиз якунланди.

Ушбу тадбир чоршанба куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо норози фуқароларнинг Капитолийга уюштирган ҳужумлари оқибатида у бир неча соатга тўхтаб қолди.

Тўқнашувлар сабаб, сўнгги маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлди. Ўнлаб полиция вакиллари тан жароҳатлари олди.

Доналд Трамп, шундан сўнг, сайлов натижаларини тан олмаган бўлсада, 20 январь куни тинчлик йўли билан ҳокимиятни топширишини айтди.

uzreport.news

loading...