Хитой космик мосламаси Марсни забт этмоқчи

0

Хитойнинг “Тяньвэнь-1” илмий текшириш зонди 400 миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. У бир ойдан кейин Марс орбитасига етиб боради.

Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлигига таяниб «hudud24.uz» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу аппарат ўтган йилнинг ўрталарига фазога кўтарилган. Маълумотларга кўра, ҳозирча ушбу қурилманинг борт тизими яхши ишлаб турибди. Яна етмиш миллион километрдан сўнг у манзилга етиб боради.

«Зонд ҳозирда шиддат билан Қуёшдан узоқлашиб бормоқда, дейди “Тяньвэнь-1” лойиҳаси раҳбари ўринбосари Ли Женкай.  — Ҳозир ерга нисбатан унинг тезлиги сониясига 22 километрни ташкил қилмоқда».

Тадқиқот дастурига кўра, “Тяньвэнь-1” модуль ажралиб чиқиб, Марс сиртига қўнганидан кейин яна 3 ой давомида фаолият кўрсатади. Бу вақт мобайнида сайёранинг геологик тавсифи, ундаги муз қатлами ва бошқа зарур илмий изланишлар амалга оширилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here