Aнгела Меркелнинг вориси ким бўлиши мумкин?

0

Соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан мамлакат канцлери лавозимига даъвогарлик қилиши ва ғалаба қозонса, Aнгела Меркелнинг ворисига айланиши мумкин. «Bild» нашрининг ёзишича, коронавирус пандемияси пайтида у анча машҳур бўлди. Ҳозирда у ўз номзодини қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

2021 йил январдаги қурултойда партиянинг янги раҳбари сайланади ва у канцлерликка номзодлик қилади.

Декабрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Шпаннинг обрўси тобора ортиб бормоқда ва унинг рейтинги Меркелникидан ҳам ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Меркел ўзининг янги йилдаги сўнгги мурожаатида энди Германия канцлери лавозимига даъвогарлик қилмаслигини маълум қилган эди.

Xs.uz

loading...