Капитолийга ҳужум демократияга таҳдидми?

0

Аксарият америкалик сайловчилар шу йил 6 январь куни Капитолийга қилинган ҳужумни демократияга таҳдид, дея ҳисоблашмоқда. Буни YouGov халқаро интернет-компанияси томонидан ўтказилган сўровнома маълумотлари тасдиқлади.

Хуллас, демократларнинг 93 фоизи содир бўлган воқеани демократияга таҳдид деб ҳисоблашади ва уларга бетараф сайловчиларнинг аксарияти (55 фоиз) қўшилди. Республикачилардан бу фикрни атиги 27 нафари қўллаб-қувватлади. Сўровда қатнашганларнинг ўртача 63 фоизи Капитолийга ҳужум ҳақида салбий фикр билдиришди.

Шу билан бирга, респондентларнинг 21 фоизи, яъни ҳар бешинчиси тартибсизликларни қўллаб-қувватлашини айтди. Сўровнома маълумоти бундай фикрга, айниқса, президентлик сайлов натижалари сохталаштирилган деб ҳисоблаганлар мойил эканини кўрсатди.

Бундан ташқари, респондентларнинг 55 фоизи тартибсизликларда АҚШ президенти Доналд Трампни, 42 фоиз эса сайлов натижаларини тасдиқлашга қарши овоз бериш ниятидалигини эълон қилган республикачи-сенаторларни айблашди. Яна 17 фоиз демократлар сайланган Жозеф Байденни айбдор деб топишди.

Zarnews.uz

loading...