11 январдан барча мактаблар тўлиқ анъанавий ўқишга ўтади

0

Юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан  (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермаган, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиши кузатилган.

“Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз”, – дейилади вазирлик хабарида.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here