Мадридда кейинги 80 йил ичидаги энг кучли қор ёғди(видео)

0

Испания пойтахти Мадридда ёғган кучли қор Бараҳас халқаро аэропорти фаолиятини издан чиқарди. Бу ҳақда давлат аэропортлар бошқармаси (AENA) ўз твиттерида хабар берди.

Кейинги 80 йил ичидаги энг кучли қор ёғиши сабабли Мадридда хатарнинг қизил даражаси эълон қилинди. Қорнинг баландлиги 60 сантиметрга етганлиги айтилмоқда.

Айни пайтда пойтахтда автобуслар ҳаракатланмаяпти, автомобиллар қатнови деярли тўхтаган. Ҳукумат аҳолини уйларидан чиқмасликка чақирмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Испаниянинг катта қисмига ёпирилган бўрон оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here