Навоийда Nexia ҳайдовчиси 8 ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди

0

Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р-57 автомобиль йўлининг 29-километрида Nexia ҳайдовчисининг йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаслиги 8 ёшли қизалоқнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори Фарруҳ Якубов хабар берди.

Таъкидланишича, ЙТҲ 2021 йилнинг 5 январь куни содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тергов гуруҳининг дастлабки хулосасига кўра, Нурота—Навбаҳор йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia ҳайдовчиси Қ.Ў. туман бўлишига қарамасдан тезликни оширган ва бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль йўл четига чиқиб кетиб, бир неча бор ағдарилган.

Автомобильнинг бир неча бор ағдарилиши сабаб машина салонида бўлган 8 ёшли қизалоқ М.Ж. турли даражадаги тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Навоий вилояти ИИБ ТБ бўлими бошлиғи Нурбек Раҳматовга кўра, ҳайдовчи йўлнинг ҳолати, об-ҳавонинг намлиги ва туманни инобатга олмай тезликни оширган ва ЙТҲни келтириб чиқарган. Шу боисдан ҳам унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда ўқувчиларни фан олимпиадасига олиб кетаётган Nexia аварияга учрагани ва оқибатда бир нафар ўқитувчи ўқувчиси билан бирга вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here