Тошкентда «Электрон поликлиника» ахборот тизими жорий этилди

0

АОКАда ўтказилган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Тошкентда «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилишини маълум қилди.

Унинг таъкидланишича, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси бўйича келгуси 3 йилда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича 1627 та лойиҳа амалга оширилади.

«Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларда 42 та вазирлик ва идорада жами 260 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш бошлаб юборилган. Қатор лойиҳалар 2020 йилнинг ўзида якунига етди.

«Рақамли Тошкент» дастури доирасида 30 дан зиёд ахборот тизимини яратиш ва интеграциялар лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Тиббиёт соҳасида ИТ-технологияларни жорий қилиш, жумладан «Ягона тез тиббий хизмат» ахборот тизимини ташкил этиш орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга сарфланадиган вақтни икки баробарга қисқартиришга эришилди. Тошкент шаҳридаги 88 та оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди», – деб қайт этди Шуҳрат Содиқов.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here