Тошкентда ЙПХ инспектори машинаси билан дарахтга урилди

0

Ижтимоий тармоқларда хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

2021 йил 8 январь куни тахминан соат 23.30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ортиқбой Исакулов, давлат рақами 01 661 VSC бўлган хизмат транспорт воситасини Яшнобод тумани Пахлавон Махмуд кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида автомобиль баллонига мих кириб қолган. Натижада ҳайдовчи транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганлар йўқ, ходимлар хушёр ҳолатда бўлишган.

loading...