Тунисда “Ал-Қоида” раҳбарларидан бири ҳибсга олинди

0

Тунисда махсус хизмат ходимлари «Ал-Қоида» гуруҳи раҳбарларидан бирини ҳибсга олишди, деб хабар берди мамлакат ИИВ.

«Терроризмга қарши курашиш ва терактларнинг олдини олиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб олиб борилаётган ҳаракатлар доирасида хавфли террорчи қўлга олинди, бу Тунисдаги “Ал-Қоида” гуруҳининг этакчиларидан бири», дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, ҳибсга олинган шахс «қайноқ нуқталардан бирида гуруҳда етакчи рол ўйнаган». Унинг шериклари ҳам зарарсизлантирилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here