«Внуково» аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

0

Рейс бекор бўлгани сабабли Россиянинг «Внуково» аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 7-8 январ кунлари Россиянинг «Royal Flight» авиакомпаниясига қарашли Москва-Самарқанд йўналишидаги рейс бекор бўлган. Шу сабабли Москва шаҳрининг «Внуково» халқаро аэропортида Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

Хайрия ташкилотлари кўмагида «Внуково» аэропортидаги ватандошлар иссиқ овқат ва гигиена воситалари билан таъминланди, дейилади хабарда.

Элчихонанинг тезкор чора-тадбирлари натижасида, бекор бўлан рейснинг барча йўловчилари (180 киши) «Azur Air» авиакомпаниясининг навбатдан ташқари рейси билан 2021 йил 9 январ куни соат 00:05 да Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.

loading...