Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қолаверса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланди.

Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.

Бундан ташқари, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди. Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.

loading...