Дунёнинг энг бадавлат одами барча мулкларини сотмоқчи

0

SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск Марсга кўчиб ўтиш учун барча мулкларини сотишга қарор қилди.

Унинг изоҳлашича, бошқа сайёрага шаҳар қуриш катта маблағ талаб қилади. Унинг мулкларини сотишга қарор қилиши сабабларидан бири шу. Иккинчи сабаб эса, Марсга кўчиб кетиш нияти қанчалик қатъийлигини кўрсатиш.

«Менда молиявий нуқтаи назардан компаниялар акцияларидан бошқа ҳеч қандай қимматбаҳо нарса қолмайди. Иш тиғиз экан, яхшиси, фабрикада ёки офисда ухлайман. Агар болалар ҳам бўлса уй керак бўлади. Уйни эса ижарага олишим мумкин», — деди Маск Business Insider нашрига берган интервюсида.

Маск 2020 йил охирида Марсда мустақил шаҳар қуриш режаси ҳақида эълон қилганди. Унинг режасига кўра, одамлар ушбу шаҳарда «ихтиёрийликка асосланган тартиб»га риоя қилган ҳолда яшайди. Маск 2050 йилга келиб Қизил сайёрага бир миллион кишини кўчирмоқчи.

Январ бошларида Илон Маскнинг бойлиги 185 миллиард долларга етди ва у Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой кишисига айланди.

lenta.ru

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here