Фарзандини III-чоракда ҳам мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралмоқда

0

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабар берилган эди. Халқ таълими вазирлигининг ушбу қарори ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлди.

ХТВ ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилди.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Вазирликга кўра, ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланган.

» – Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.  

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз», дейилади вазирлик муносабатида.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here