Трамп ядровий зарбани амалга ошириши мумкинми? Нэнси Пелосининг хавотири

0

АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси амалдаги «ўзгарувчан» президент Дональд Трамп ҳокимиятдаги сўнгги кунларида ҳарбий ҳаракатларни бошлаши ёки «ядровий зарба ҳақида буйруқ бериши» мумкинлигидан хавотирда эканини билдирди. Пелоси ушбу хатарларни АҚШ Қуролли кучлари бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Милли билан муҳокама қилли, деб хабар беради CNN.

«Эрталаб ўзгарувчан президент ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юбориши ёки учириш кодларини қўлга киритиб, ядровий зарбалар бўйича буйруқ бериб юбормаслиги борасида Милли билан эҳтиёт чораларини муҳокама қилдим», — дейди Пелоси.

Унинг қўшимча қилишича, Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари президентлик лавозимидан кетмаса, Конгресс уни ҳукуматдан четлатиш чораларини кўради. Айни вақтда мамлакат конституциясининг 25-тузатиши қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. 25-тузатишнинг тўртинчи қисмида агар президент мамлакатни холисона бошқара олмайдиган бўлса, шу билан бирга, ваколатларини топширишни истамаса, ҳокимият алмашинуви қандай кечиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари соқчилар занжирини ёриб ўтиб, Вашингтондаги АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди. Улар президент сайловлари натижаларини тасдиқлашга бағишланган конгресс мажлисини тўхтатиб қўйди. Конгрессменларнинг бир қисми Капитолийдан эвакуация қилинди. Вашингтонда комендантлик соати эълон қилинди, тартибни сақлаш учун АҚШ пойтахтига Миллий гвардия кучлари киритилди. Тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here