Юк машинасининг каналга тушиб кетиши олди олинди(видео)

0

Тошкент вилоятининг Бекобот тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналига 50 тонна қум ортилган юк машинаси тушиб кетиши олди олинди.

Машина кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган вақтда музлама сабаб четга сурилиб кетган. Натижада юк машинаси ҳимоя панжараларига урилиб хавфли вазият юзага келган.

 

Ҳолат Бекобот тумани фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилиб махсус техникалар ёрдамида юк машинаси хавфсиз жойга ўтказилган.

loading...