«Жек Ма қани?»: «Alibaba» асосчиси йўқолиб қолди

0

Хитойнинг энг бадавлат инсонларидан бири – Alibaba асосчиси, миллиардер Жек Манинг «ғойиб бўлгани» ҳақида хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган миш-мишлар хорижий ОАВларгача етиб борди.

Хабарларда аниқлик киритилишича, Жек Ма – Хитой молиявий регуляторлари фаолиятини танқид қилган ва ХХРнинг технологик компанияларга қарши олиб бораётган сиёсатига қарши чиққан пайтдан – аниқроғи, октябр ойи охиридан эътиборан омма олдида кўриниш бермаган.

Ушбу ҳафтада Telegraph, Forbes, Financial Times, CNN, Fox, ABC телеканаллари ва кўплаб бошқа нашрларда: «Миллиардернинг ғойиб бўлиши», «Жек Ма қани?», «Жек Ма йўқолдими?» деган сарлавҳалар акс этган хабарларни кўриш мумкин.

ABC телеканали маълумотларига кўра, миллиардер омма қаршисида кўриниш бермаганига икки ойдан ошган. Уни охирги марта 31 октябрда кўришган, ўшанда Жек Ма тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган Alibaba тадбирида иштирок этган.

Айрим хабарларга кўра, дея таъкидланади телеканал хабарида, ўзининг Africa’s Business Heroes шоуси шов-шувли финал босқичини ҳам ўтказиб юборган. Гарчи шоуда у бош ҳакам ролини ижро этиши кутилган бўлса-да. Сал аввал Жек Ма финал босқични сабрсизлик билан кутаётгани ҳақида айтган бўлган.

Хитой ижтимоий тармоқларида Жек Ма ҳозирда бўлиши мумкин бўлган жой хусусида турли миш-мишлар тарқалмоқда, интернет фойдаланувчилари унинг ғойиб бўлишини 24 октябр куни бўлиб ўтган саммитда сўзлаган жанжалли нутқи билан боғлашмоқда, деб ёзади телеканал.

Декабр ойида Бозорни назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича ХХР бош давлат бошқармаси Alibaba компаниясига нисбатан монополияга қарши суриштирувни бошлаб юборган.

sputniknews-uz.com

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here