Рим папасининг шахсий шифокори коронавирусдан вафот этди

0

Рим папаси Францискнинг шахсий шифокори бўлган Фабрицио Соккорси коронавирусга чалингани туфайли кучайиб кетган онкологик касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Ватиcан Неwсъга таяниб «РБК» хабар берди.

«78 ёшли Романо онкологик патология билан Жемелли касалхонасига ётқизилган. Ўлим COVID-19 билан боғлиқ бўлган асоратлар оқибатида юзага келган», — дейилади хабарда.

AFP хабарига кўра, Рим папаси келаси ҳафта коронавирусга қарши эмланишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Франциск вакцинация қилишни ҳар бир кишининг «ахлоқий бурчи» деб билишини ва эмлашдан бош тортишни «ўз жонига қасд қилиш» деб ҳисоблашини билдирган.

Фабрицио Соккорси 2015 йилдан буён Рим папасининг шахсий шифокори бўлган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here