Путиннинг коронавирусга қарши эмлангани рад этилди

0

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин ҳали коронавирусга қарши эмланмаганлигини маълум қилди, деб айтмоқда «Говорит Москва».

Аввалроқ Телеграмда Путин аллақачон коронавирус инфекциясига қарши эмланганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

«Йўқ. Бу тўғри эмас «, – дея таъкидлаган Песков.

Унинг айтишича, Путин қачон эмланса, бу ҳақда маълум қилади.

Декабрь ойида бўлиб ўтган катта матбуот анжуманида Путин вакцинани ўз ёшидаги одамлар учун имкони бўлган пайтда олишни режалаштираётганини таъкидлаганди.

loading...