Юлдуз, Озода, Райҳон, Муниса ва бошқа машҳур хонандаларнинг Тошкентдаги «бирров»лари нархи қанча?

0

Ўзбек қўшиқчилари битта хизматдан қанча ҳақ олишлари кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Журналист Наргиза Муродова таниқли санъаткорлар пойтахтдаги «бирров»ларга қанчага бориши билан қизиқди.

Юлдуз Усмонова

Ўзбек эстрадасининг примадоннаси пойтахтдаги «бирров»ларга 2000 АҚШ долларидан камига бормайди. Бу ҳақ эвазига 6 та қўшиқни ижро этиб, тўй эгаларининг кайфиятини кўтаради.

Озода Нурсаидова

У пойтахтдаги тўйларда кўп кўринмайди. Уни кўпроқ қўшни республикалар ва вилоятларга таклиф этишади. Пойтахтдаги «бирров» 1000 АҚШ долларини ташкил этса, чекка вилоятдаги хизмат ҳақи бундан ҳам қимматроқ.

Муниса Ризаева

Тошкент шаҳрида тўйларда фаолликни қўлдан бой бермайдиган Муниса Ризаева «бирров»га 800 АҚШ долларидан камига кирмайди. Бир кунда камида 2 та хизмати бўлгани учун тўртта қўшиқни ижро этиш билан кифояланади.

Улуғбек Раҳматуллаев

Унинг «бирров» нархи ҳам Муниса Ризаеванинг гонорари билан бир хил. У ҳам 800 АҚШ доллари эвазига ташриф буюради. Фақат тўйхонадаги мухлислар талаби билан қўшиқ сонини бир нечтага кўпайтириши мумкин.

Райҳон Ғаниева

Райҳон Ғаниева эса пойтахтдаги «бирров»ларга 700 АҚШ доллари эвазига ташриф буюради. Рэпертуаридаги бешта энг хит қўшиғини ижро этади.

Мавлуда Асалхўжаева

Устоз санъаткор Мавлуда Асалхўжаева тўй хизматлари борасида ёшлардан ортда қолмайди. У пойтахтдаги «бирров»ларга 600 АҚШ долларига ташриф буюради ва улардан фарқли ўлароқ даврани 8 та қўшиқни ижро этмай тарк этмайди.

Алишер Файз

Алишер Файз ҳам «бирров»ларга 600 АҚШ долларига ташриф буюради ҳамда 5-6 та қўшиқ ижро этади.

Шоҳруҳҳон

Шоҳруҳхон пойтахт тўйларининг қироли ҳисобланади. Талабгирлик борасида унга ҳавас қилиш мумкин. У 600 АҚШ доллари эвазига бешта қўшиқ ижро этади.

Шоҳжаҳон Жўраев

У пойтахт тўйларига 600-650 АҚШ доллари эвазига ташриф буюради. Камида бешта қўшиқни ижро этмай, тўйхонани тарк этмайди.

Севинч Мўминова

Севинч Мўминовани деярли пойтахт тўйларида учратмайсиз. У вилоятдаги хизматларда анча фаолроқ. Пойтахтдан «бирров» чиқса рад этмайди ва 500 АҚШ доллари эвазига 4-5 та қўшиқни ижро этади.

Нилуфар Усмонова

Нилуфар Усмонова эса 500 АҚШ доллари эвазига 5 та қўшиқ ижро этади. Бу ҳар бир қўшиқ 100 АҚШ доллари дегани.

Зиёда

Унинг гонорари Нилуфар Усмонова билан бир хил. Унинг ҳам «бирров»лари 500 АҚШ доллари. Фақат қўшиқлар сони борасида мухлислар талабини инобатга олади.

Зоҳиршоҳ Жўраев

Жўраевлар сулоласининг кенжа вакили Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахтдаги «бирров»ларга 400 АҚШ долларига ташриф буюради.

Дилдора Ниёзованинг гонорар ҳақи ҳам шундай.

Малика Равшанова

Дарвоқе, кейинги вақтларда «Instagram»да хонанда Малика Равшанованинг таваллуд айёмлардаги иштироки акс этган видеоларни кўп учратаяпмиз. Хўш, хонанда бундай «янгича» маросимларга қанча ҳақ эвазига боради? Бу саволга хонанданинг маъмури 250 АҚШ доллари деб жавоб берди.

Изоҳ: Хонандалар тўйлардан оладиган пулининг бир қисмини продюсерлик фирмаси ёки маъмур олади. Хизмат ҳақида созандалар ва ДЖнинг ҳам улуши бор.

Daryo.uz

loading...