Иккита йирик банк Трамп ва унинг оиласидан воз кечди

0

Deutsche Bank келажакда Дональд Трамп ёки унинг компанияси билан иш олиб бормасликка қарор қилди, деб хабар берди New York Times газетаси.

Манбага кўра, Трамп ҳозирги кунда Deutsche Bankдан 300 миллион доллардан ортиқ қарздор. Трамплар оиласининг яна бир узоқ йиллик молиявий ҳамкори – Signature Bank ҳам муносабатларни тугатмоқчи. Бу банк Трампга Флоридадаги гольф майдонини молиялаштиришга ёрдам берган ва президентнинг қизи Иванка Трамп бир вақтлар банк кенгаши аъзоси бўлган. Signature Bank баёнот бериб, Трампни «мамлакат ва Aмерика халқи манфаатлари учун» президентликдан кетишга чақирди.

Банк вакили, шунингдек, келажакда сайловчилар овозини тасдиқлашга қарши бўлган Конгресс аъзолари билан иш олиб бормасликка қарор қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтондаги тўқнашувлар фонида банк Дональд Трампнинг тахминан 5,3 миллион доллар бўлган иккита шахсий ҳисобини ёпишни бошлади.

Ўтган чоршанба куни Конгресс президент сайловларини маъқуллагач, Трамп Вашингтонда тарафдорлари учун митинг ўтказди ва уларни Капитолийга боришга ундади. Шундан сўнг, оломон Конгресс бўлиб ўтган Капитолийни қамал қилиб, бинога кириб, унда катта тартибсизликка сабаб бўлди. Aйни пайтда ҳодиса натижасида беш киши қурбон бўлгани маълум.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here