Испанияда чақалоқ туғилганидан 9 кун кейин коронавирусга чалинди

0

Испаниянинг Валенсия шаҳрида коронавирусга чалинган чақалоқ 70 кундан сўнг касалхонадан чиқди. Бу ҳақда Unilad нашри хабар бермоқда.

 

Янги туғилган чақалоқ (ўғил, исми Петру) коронавирусни катта акасидан юқтирган. Туғилгандан тўққиз кун ўтгач, Петрунинг нафас олиши қийинлаша бошлади. Натижада у касалхонага етказилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. Дастлаб уни кўришга рухсат берилмаган, шунинг учун ота-оналар гўдакни фақат видеоалоқа орқали кузатишлари мумкин эди.

 

Кейинчалик Петру касаллик туфайли овқатланишда ҳам муаммоларга дуч келди. Унга CОVID-19 ни тўлиқ енгиш учун икки ойдан кўпроқ вақт керак бўлди.

loading...