ЖССТ вакилларининг Хитойга киришига рухсат берилди

0

Коронавируснинг келиб чиқишини ўрганадиган халқаро экспертлар бир неча кун кейин Хитойнинг Ухан шаҳрига келади. 

Жаҳон Соқлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг маълум қилишича, Хитой ҳукумати 11 январь куни ниҳоят халқаро экспертларнинг мамлакатга киришига рухсат берган. Олимлар 14 январда Хитойга келади ва икки ҳафталик карантиндан кейин тадқиқотларга киришади.

ЖССТ ва Пекин ўртасида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича музокаралар бир неча ойдан бери давом этаётган эди.

5 январь куни ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус халқаро экспертларнинг Хитойга киритилмаётганидан ишкоят қилди. Хитой эса кечикишни экспертларда айрим ҳужжатлар йўқлиги ва делегацияни кутиб олишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ қийинчиликлар билан изоҳлади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here