Поп туманидаги бино ҳовлисида 66 ёшли қоровулнинг жасади топилди (видео)

0

Жорий йил 7 январ куни 8.00да  Поп тумани Анҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган бино ҳовлисида, шу бинода қоровул бўлиб ишловчи 66  ёшли кишининг жасади жиноят аломатлари билан топилди.

Ички ишлар органлари ва прокуратура томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни поп туманида яшовчи муқаддам Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланган 41 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ҳолат юзасидан поп тумани аҳолиси билан ушбу жиноят муҳокама этилди. Унда ўтган йил давомида содир этилган жиноятлар тилга олиниб, йил бошиданоқ бундай аянчли жиноятнинг содир этилиши гапирилди. Ўтган ҳудудга масъул бўлганлар келгусида бу каби ҳолатларниолдини олиш мақсадида орган ва халқ  ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан  Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...