Самарқанддаги гемодиализга муҳтож болаларга энди вилоятнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилади

0

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болаларга сунъий буйрак (гемодиализ) бўлими ташкил этилди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда вилоятда сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан 41 нафар бола назоратда туради. Улар доимий равишда диализ муолажаларига муҳтож. Шу вақтгача бемор болалар Тошкент шаҳридаги илмий марказга юборилган бўлса, мазкур бўлимнинг очилиши уларга қулайлик яратди.  Марказ қошидаги гемодиализ бўлими жорий таъмирланиб, беморларга тиббий хизмат кўрсатишга мослаштирилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here