Самарқанддан уй ижарага олиб, қиморхона ташкил қилган иштихонлик йигитга жиноят иши қўзғатилди

0

2021 йил 8 январдан 9 январга ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар «Қорасув» маскани, «Обод» маҳалласи 11-уйда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ушбу уйда ижарада яшаб келган, Иштихон тумани «Янгикент» маҳалласи «Жонроҳат» қишлоғида рўйхатда турувчи, 1989 й.т. С.И. уйнинг алоҳида хонасини таваккалчиликка асосланган “қимор” ўйинини ўтказиш учун ташкил қилиб, 4 нафар танишларига уйин учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қиморбозлар даврасидан карта калодалари, 3.685.000 сўм пул ва 100 АҚШ доллари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here