Хитой иқлим «бомбаси» ҳақида эълон қилди

0

Пекин мамлакатнинг аксарият катта қисмида метеорологик жараёнларга таъсир ўтказишга қодир бўлган об-ҳавони бошқариш тизимини ривожлантирмоқда.

2020 йил декабрь ойида ХХР раҳбарияти «атмосфера жараёнларига таъсир ўтказиш бўйича экспериментал дастурни кескин кенгайтириш» бўйича режаларини эълон қилди. Гап сунъий ёмғирни чақириш ва дўлга қарши кураш ҳақида кетмоқда. Хитой яқин беш йил ичида умумий майдони 5,5 миллион квадрат метрни ташкил этадиган «булутлар ва ёғингарчиликларга сунъий таъсир» ўтказиш билан «таҳдид қилмоқда» ҳамда ярим миллион квадрат километрдан ортиқ майдонда дўлни тўхтатиш технологияларини қўлламоқчи.

Шу билан бирга, bloomberg.com маълумотларига кўра, Хитой аллақачон дунёдаги энг катта об-ҳавони назорат қилиш тизимига эга ва шу сабабли бир қатор мутахассислар ХХРни қандайдир иқлимий қуролни ишлаб чиқаришини, хусусан, қўшни мамлакатлар ҳудудида атмосферада ёғинлар жараёнларига таъсир ўтказишини истисно қилишмаяпти.

Росгидрометдагиларни, бу ҳозирча ташвишлантирмаган кўринади. Бироқ, идорадагиларнинг “Росбалт”га айтиб беришларига қараганда, агар бундай улкан режа амалга оширилса, ХХРнинг деярли барча қишлоқ хўжалиги ҳудудлари сунъий ёмғир билан таъминланар экан.

Бироқ, дастлабки ташвишли овозлар ҳозирданоқ янграмоқда. Хусусан, Ҳиндистондаги мутахассислар қўшни бўлган буюк хитойликлар булутли ва ёмғирли чойшабни ўзига тортиб олишидан ва ҳатто у ёки бу шаклда иқлим қуролига эга бўлишларидан хавотирга тушишмоқда.

rosbalt.ru

loading...