АҚШда COVID-19’ни даволаш пайтида қўллаш хавфли бўлган дорилар маълум қилинди

0

COVID-19 билан касалланганда қўллаш тавсия этилмайдиган бир нечта дорилар мавжуд. Бу ҳақда АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати болалар касалхонаси юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Жошуа Шаффзин маълум қилди, деб хабар бермоқда РБК Good Housekeeping журналига таяниб.

 

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 билан касалланганда таркибида лоперамид бўлган диареяга қарши дориларни қабул қилишни тўхтатиш керак. Шунингдек, ингаляторлардан ҳам воз кечишни тавсия қилган.

 

Шифокорнинг қайд этишича, таркибида лоперамид бўлган дорилар туфайли ичак фаолияти сусаяди, бу эса организмнинг бактерия ва яллиғланишдан мустақил тозаланишига тўсқинлик қилади.

 

Ингаляторлардан фойдаланиш ҳақида гапира туриб Жошуа Шаффзин уларнинг аксарияти таркибида фенилефрин борлигини, ушбу модда юрак-қон томир билан боғлиқ муаммолари бўлган одамларга, айниқса, зарарли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. «Улар бурундаги майда қон томирларнинг ёпилишига олиб келади. Қон босими юқори бўлган одамлар учун бу ҳақиқатан ҳам муаммо туғдириши мумкин, чунки бу бошқа жойларда ҳам қон томирларининг ёпилишига олиб келади», — дея тушунтирган мутахассис.

 

Декабрь ойида Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) умумий ва клиник фармакология кафедраси мудири, профессор Сергей Зырянов COVID-19 пандемияси пайтида зарур бўлган дори воситаларини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, уйда иситма туширувчи ва бурун томчи дорилари бўлиши керак. Иситма туширувчи дорилардан таркибида ибупрофен эмас, парацетамол бўлганини танлаш кераклигини таъкидлаган.

«Ҳеч қачон шифокор тавсиясисиз мустақил равишда антибиотикларни сотиб олиб даволанмаслик керак. Вирусга қарши препаратлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. У бир қатор ножўя таъсирлардан ҳоли эмас. Фақатгина шифокор назорати остида тавсия қилиниши мумкин», —деган Зырянов.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here