Брюс Лининг дўсти Чак Норрис Капитолийга бостириб кирганлар орасида бормиди?

0

Америкалик машҳур актёр Чак Норрис  ўтган ҳафта Вашингтонда рўй берган тартибсизликларда қатнашганликда гумон қилиняпти. Дональд Трамп тарафдорларидан бири ижтимоий тармоқларда киноижодкорга ўхшаб кетадиган одам расмини қўйгандан сўнг ушбу тахминлар пайдо бўлди. Аммо Чакнинг менежери маълумотни рад этди, деб ёзади New York Post.

Манбага кўра, «Трамп 2020” ёзуви туширилган бош кийим(кепка)даги эркак кишининг сурати 80 ёшли Чак Норрисга ўхшаб кетади. Фото аввалига Instagram тармоғида пайдо бўлган. Сўнг Twitter’да тарқалиб, машҳур бўлиб кетди. Ҳатто намойишчилар таниқли актёр улар билан бир сафда эканлигидан фахрланишаётганликларини ёзишган.

Воқеага санъаткорнинг менежери раддия берди.

«Бу Чак Норрси эмас, унинг қиёфадоши, лекин Чак ундан чиройлироқ», дея артист ўз оиласи даврасида Техасда эканлигини билдирган у.

Кейинроқ актёрнинг ўзи ҳам бу борада ўз фикрини айтди.

«Капитолийдаги тартибсизликларда Чак Норрисга ўхшаган одам қатнашгани ҳақида яқинда эшитиб қолдим. У мен эмасман, у ерда бўлмаганман. Жамиятимизда ҳар қандай зўравонликка ўрин йўқ. Мен ҳамиша қонун ва тартиб тарафида бўлиб келганман ва шундай бўлиб қолади», — деб ёзади у ўз твиттерида.

Америкалик киноактёр, шарқ яккакурашлари устаси Карлос Рэй «Чак» Норрис «Аждарҳо йўли»(Брюс Ли билан) ва «Чўрткесар Уокер» сериаллари орқали машҳурликка эришган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here